Ву Лей "Эспаньол" клубида дебют учрашувини ўтказди

4 фев 2019, 23:07
Хитой терма жамоасининг асосий ҳужумчиси Ву Лей "Эспаньол"даги илк расмий ўйинини ўтказди.

"Вильярреал" билан бўлган баҳсда хитойлик 78-дақиқада майдонга тушиб ўйинни давом эттирди. Ушбу беллашув 2:2 ҳисобида ўз ниҳоясига етди. Бу билан у ЛаЛигада кўриниш берган иккинчи хитойлик футболчига айланди. 2015 йилда "Райо Валекано" таркибида Жанг Ченгдонг қатнашганди (1та учрашув). Ажойиб.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Twitter.com/OptaJose