Волков “Навбаҳор”га қайтди
25 янв 2016 10:55
Янгиликлар
Волков “Навбаҳор”га қайтди
Ўтган мавсум иккинчи ярмини жамоамиз мураббийлар штабида ўтказган тажрибали мутахассис Александр Волков “Навбаҳор”даги фаолиятини давом эттирадиган бўлди.
Хабарингиз бўлса ушбу мутахассис мавсумлар оралиғида Ғузорнинг “Шўртан” клубидан тушган таклифни қабул қилиб, воҳага йўл олганди. Аммо, унинг Ғузор жамоасидаги фаолияти узоқ вақт давом этмади. Маълум вақт давомида “Шўртан” билан бирга бўлган Волков клуб билан хайрлашишга қарор қилди. Айнан бу жиҳат эса клубимиз раҳбариятига қўл келди. Мураббий “Навбаҳор”га қайтиш борасида билдирилган таклифга розилик берди. Бундан бироз вақт олдин жамоамизнинг Тошкентдаги вақтинчалик қароргоҳига етиб келди ва ишга киришди. Кеча тикланиш жараёнини ўтказган жамоамиз аъзолари бугун кечки пайт машғулот ўтказишади холос.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар