UZ

Сўнгги янгиликлар

01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  0 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  21 23:56"Милан" — "Рома". Таркиблар маълум  4 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  16 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  5 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  18 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  1 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11

"Водий футболи": "Нефтчи" ва "Андижон" ёмон серияга барҳам беришадими? Янгиликлар

"Водий футболи": "Нефтчи" ва "Андижон" ёмон серияга барҳам беришадими?

Эртага олий лиганинг 23-туридан ўрин олган ўйинлар бўлиб ўтади.

"Андижон": Сўнгги икки йилда ўз майдонимизда "Локомотив"га ютқазганмиз

"Бургутлар" эртага Тошкентнинг "Локомотив" клубини қабул қилишади.

“Андижон” ўз майдонидаги 3та учрашувда 3 очко соҳибига айланган. Бир бор дуранг қайд этилган. Қолган 4та баҳсда “Локомотив” водийдан ғалаба билан қайтган. Охирги икки учрашувда “темирйўлчилар” Андижонда икки бор ғолиб бўлишган.


"Навбаҳор": "Насаф"га қарши ўйинда олтита йўқотиш

22- турда Алишер Саматов, Санат Шихов, Дилшод Жабборов ва ҳужумчимиз Шаҳбоз Эркиновлар сариқ карточкалари сони тўрттага етганилиги боис "Насаф"га қарши ўйинни қолдириб юборишга мажбур бўлишади. Мураббийлар штаби шунингдек "Пахтакор" билан кечган беллашувда қўли синган марказий ҳимоячимиз Қаҳрамон Маҳаммаджонов ҳизматидан ҳам фойдалана олишмайди. Қўли уч еридан синган футболчимиз операциядан муваффақиятли ўтганини ҳам қўшимча қилиш жоиз. Бундан ташқари, марказий ярим ҳимоячимиз Азим Аҳмедов ҳам бетоблиси боис айни пайт "лочинлар" билан бирга эмас. Шунинг учун Аҳмедов ҳам Қаршига йўл олмаган.


"Нефтчи": Охирги тўрт йилда Самарқандда гол ура олмаганмиз

Олий лиганинг 23-турида Фарғонанинг "Нефтчи" клуби Самарқандда "Динамо" клуби меҳмони бўлади.

“Динамо” ўз уйида бу рақибга қарши бўлиб ўтган ўйинларда 9 марта зафар қучган. Бир марта дуранг қайд этилган. 11та учрашувда “Нефтчи” Самарқандда ғолиб бўлган. Охирги 4та ўйинда “Нефтчи” сафарда бу жамоа дарвозасига умуман гол ура олмаган.  



"Қўқон-1912": "Қизилқум"га қарши тайёргарлик давом этмоқда

Ўзбекистон чемпионатида муҳим палла бошланди.  Чемпионат баҳслари якунланишига 8 тур қолган бўлса-да, совринли ўринлар ва Олий лигада қолиш учун кураш қизғин паллага кириди. Бу ёғига ҳар бир очконинг қадри баланд бўлади. Буни ҳис этган жамоалар ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун астойидил курашади.

Жамоа аъзолари ҳам буни яхши тушунган ҳолда машғулотларга зўр беришди. “Бухоро”да мағлубият унутилиб, “Қизилқум”га қарши кечадиган учрашувга тайёргарлик бошланиб юборилган. Айтиш жоизки, тайёргарлик авжида. Жума кунги баҳсда бизга фақат ғалаба керак. Буни Рустам Абдуллаев шогирдлари ҳам яхши тушуниб туришибди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика