UZ

Сўнгги янгиликлар

00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  2 00:05ЕЧЛ. "Бавария" - "Челси" (онлайн ҳисоб)  11 00:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Атлетико"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  12 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  1 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  21 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  123 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  35 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0

"Водий футболи". "Андижон" 3 ўйинлик ғалабасиз серияга барҳам берди Янгиликлар

"Водий футболи". "Андижон" 3 ўйинлик ғалабасиз серияга барҳам берди

Водий клубларининг 25-турдан кейинги сериялари ҳақида маълумот берамиз.

"Навбаҳор": Сафардаги мағлубиятли серия 4тага етди

наманганнинг "Навбаҳор" клуби бу турни Олмалиқда ўтказиб 1:2 ҳисобида ютқазди.

Шундай қилиб, "Навбаҳор"нинг сафардаги мағлубиятли серияси 4та ўйинга етди. "Лочинлар" "Сўғдиёна", "Динамо", "Насаф"
ва "Олмалиқ"қа ютқазишди.


"Андижон": 3та ўйинлик ғалабасиз серияга барҳам берилди

Олий лиганинг 25-турида "Андижон" ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилиб 1:0 ҳисобида таслим қилди.

Шу тариқа, жамоанинг 3 ўйинлик ғалабасиз сериясига чек қўйилди. Бундан олдин "бургутлар" "Шўртан" (0:0), "Локомотив" (1:2) ва "Навбаҳор"га (0:1) қарши ўйинларда юта олмаганди.

Кейинги турда "Андижон" Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлади.


"Қўқон-1912": Мағлубиятсиз серия 3та бўлди

Рустам Абдуллаев бошчилигидаги "Қўқон-1912" жамоаси ўз уйида "локомотив" билан дуранг ўйнади - 2:2.

Шундай қилиб, қўқонликларнинг мағлубиятсиз серияси 3та ўйинга етди. Жамоа "Қизилқум"ни мағлуб этганди, кейин "Шўртан" билан сафарда ва "Локомотив" билан ўз уйида дуранг ўйнашди.

Кейинги турда "Қўқон-1912" Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика