UZ

Сўнгги янгиликлар

14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  0 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  0 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  2 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  3 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  8 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  1 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  0 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  2 09:02Жиззахдаги стадион "ёнган" учрашувдан ГАЛEРEЯ  0 08:33Ўртоқлик учрашуви. Ҳусанов майдонга тушган баҳсда "Манчестер Сити" ғалаба қозонди  2 08:04Суперлига. Бугун 16-тур якунланади  2 07:35Лионель Месси жароҳат олди  2 07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0

“Водий футболи”. 11-турда иккита водий дербиси ўтказилади Янгиликлар

“Водий футболи”. 11-турда иккита водий дербиси ўтказилади

Водий футболига оид янгиликларни беришда давом этамиз.
“Андижон”: Бугун водий дербиси

Бугун олий лигада 11-тур баҳсларига старт берилади. Мазкур турнинг яна бир марказий ўйинларидан бири Андижонда бўлиб ўтади.

Водий дербисида бугун “Андижон” ва “Нефтчи” жамоалари ўзаро куч синашишади. Тўғри, айни пайтда фарғоналиклар мусобақа жадвалида юқори ўринларда, андижонликлар пастки поғоналарда бўлишига қарамай, дерби барибир кескин ўтади. Шу боис бугунги ўйинга қизиқиш юқори. Қолаверса, бугун “Соғлом авлод” стадионига фарғоналик минглаб мухлисларни ҳам келиши кутилмоқда. Айни дамда футболчиларимизнинг кайфияти яхши ва бугунги баҳсга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги беллашув соат 17:00да бошланади.


"Қўқон-1912": Бугун ёшларимиз ўйнайди

Бугун ёшлар лигасининг 11-тур ўйинлари давом эттирилади. "Қўқон-1912" ёшлари ўз майдонида "Навбаҳор" ўринбосарларини қабул қилади. Чемпионатда мағлубиятга учрамай келаётган ёшларимиздан бугун ҳам ушбу ёқимли анъанани давом эттиришларини кутиб қоламиз. Эслатиб ўтамиз ўйин "Марказий" стадионда соат 16:30да старт олади. Мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз.


“Нефтчи”: Ўйиндан олдинги машғулот “Истиқлол” стадионида ўтказилди

Олий лига 11-турида “Нефтчи” жамоаси “Андижон” меҳмони бўлади. Водий дербиси бугун 17:00 да “Истиқлол” стадионида бошланади. Мурод Исмоилов шогирдлари ўйиндан олдинги машғулотни кеча 10:00 да “Истиқлол” стадионида ўтказишди. Жароҳати бор Жавоҳир Расулов ва дисквалификация туфайли майдонга туша олмайдиган Шукурали Пўлатовлардан ташқари барча футболчилар майдонга тушишга тайёр.


“Навбаҳор”: Дербига тайёргарлик жиддий

Олий лига 11-турида яна бир водий дербиси бўлиб ўтади. “Қўқон-1912” ўз майдонида “Навбаҳор”ни қабул қилади. Наманганликлар бу учрашувга жиддий тарзда тайёргарлик кўришмоқда. Асосий таркиб бугун ёшлар жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг “Марказий” стадионда машғулот ўтказади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика