

"Diario Sport" хабарига кўра, икки футболчи ҳам Каталония клуби билан шартнома борасида оғзаки келишувга эришган. Улар "Барса" билан 3 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.
Уларни термага олиб келишни Рональд Куманнинг ўзи истамоқда. Мутахассис Нидерландия термасида ушбу футболчилар билан бирга ишлаган.



