

- Биринчидан мухлисларимизни бугунги ғалаба билан табриклайман.Жамоамиз доим мухлислар учун ўйнайди. Ҳар доим ўз олдимизга ғалаба қозонишни мақсад қилиб майдонга тушамиз. Биз ўз олдимизга лига кубогини ютишни масад қилганмиз.Ўйинга келадиган бўлсак гол урганимиздан сўнг, ғалабани ушлаб қолишга ўриндик. Балки чиройли ўйин кўрсатмагандирмиз, кўпроқ ҳимояланишимизга ҳам тўғри келди. Бироқ якунда ўз мақсадимизга эришдик. Бу биз учун энг асосий масала эди.



