UZ

Сўнгги янгиликлар

17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  0 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  10 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  11 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  8 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  29 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  10 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   13 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1 13:15Аббос Элмуродов: "Пенальтилар серияси? Рустам Умаров кимни қаерга тепишини ёзиб берганди"  2 12:53Левандовски Это'Oнинг 2005 йилги натижасини такрорлади  4 12:35Бектемир Абдуманнонов: "Қийин гуруҳдан чиқдик. Энди бизга рақибнинг фарқи йўқ"  4 12:10Роналдо "Крузейро"ни сотади  3 11:45"Жаҳон чемпионатида мухлисларни хурсанд қила оламиз" — Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасини кутиб олиш маросимидан видеорепортаж  2

Виталий Левченко "Олимпик"га қарши ўйиндаги мағлубият ҳақида: "Бу Суперлигада тур олдидан башорат қилиб бўлмаслигини билдиради" Янгиликлар

Виталий Левченко "Олимпик"га қарши ўйиндаги мағлубият ҳақида: "Бу Суперлигада тур олдидан башорат қилиб бўлмаслигини билдиради"

"Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко Ўзбекистон Суперлигаси 4-тур доирасидаги "Олимпик" (0:1)га қарши баҳсдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Юқори тезликда яхши ўйин бўлиб ўтди. Кўплаб курашларни ҳам кўрдик. Иккинчи бўлимда тўп назорати биз томонимизда эди. Шундай вазиятлар бўладики, сизда ҳудуд ва назорат бўлади, аммо рақиб қарши ҳужумда хавфли бўлади, бугун "Олимпик" шу орқали гол урди ва ғалабага эришди. Биринчи навбатда ўйинни ютиш учун ўз вазиятларингиздан фойдаланишингиз керак ва рақибнинг тезкор қарши ҳужумларига йўл қўймаслик лозим", — дея сўз бошлади Левченко.


— Иккинчи таймда Диёр Туроповни кўрмадик. Бунинг сабаби борми?

— Жамоанинг тайёргарлиги, ўйин назорати, машғулот деган нарсалар бор. Футболчи ўз жонини бермаса ёки унга майдонда берилган қандайдир топшириқни бажармаса табиийки йигирматалик рўйхатга киритилмайди.

— Бугун бутун Фарғона Танташевдан норози бўлди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

— Буни изоҳлай олмайман. Олдин айтганимдек, бу масалалар бўйича бошқа коммитет шуғулланади. Бизнинг вазифамиз эса ўйнаш.



— Биринчи бўлимдан сўнг Жасур Жалолиддиновни алмаштирдингиз ва жамоавий ўйин жуда ўзгарди, бу ҳақда нима дея оласиз? Иккинчи саволим, Билол Тошмирзаев ҳужумкор ярим ҳимоячими ёки ҳужумчи?

— Билол универсал ўйинчи. Керак пайтда ҳужумда ҳам, ўртада ҳам ўйнайди. Бугун ҳам яхши ҳаракат қилган ҳолда ўзидан кутилган ўйинни намойиш этди. Захираларга келсак, терма жамоа ўйинчилар миллий жамоадан энг яхши ҳолатларида келишмайди. Уларга ўзларига келишлари ва формага қайтишлари учун вақт керак.

— Чемпионлик учун курашаётган "Насаф", "Пахтакор", "Навбаҳор" ва мана "Нефтчи" очко йўқотишди...

— Бу чемпионатда кураш борлигини ва тур олдидан башорат қилиб бўлмаслигини англатади. Жамоаларга очко керак, барча ғалаба қозонишни истайди ва футбол ўйнайди.




Рейтинг: -5   

Фикрлар

+7   
31 мар 22:26:05
Farrux Suyarov (Suyarov)
Берда хеч канака хакамда айиб йук Нефтчи узи пала партиш уйнади
+6   
31 мар 22:09:04
Lampard
Боллар УЯТ. УЗЛАРИНГ ДАН КИЧКИНА БОЛЛАР, СИЗЛАРДАН УСТУН БУЛМАГАН БОЛЛАР ТАКТИКА БИЛАН УЙНАБ ЮТИБ КЕТИШДИ. КЕЛСА КЕЛМАС 15 ТЕПИБ ХЕЧ НАРСАГА ЭРИШИБ БУЛМАЙДИ. УЙИН ДАВОМИДА КУРМАДИМ ТАКТИКА БИЛАН УЙНАГАНЛАРИНГНИ. ФАРГОНАДАН ШУНЧА БОРГАН МУХЛИС ХУРМАТИ УНДАН ТАШКАРИ КАНЧАДАН КАНЧА ЭКРАН КАРШИСИДА УЙИНДИ ТОМОША КИЛГАН МУХЛИС ЭНГ ЁМОНИ ТАРОБЕХГА БОРМАСДАН УЙИНЛАРИНГНИ КУРГАН МУХЛИС ХУРМАТИ ЙУК ЭКАН. БУ УЙИНЛАРИНГ БИЛАН ЧЕМПИОНЛИКНИ УМИД КИЛМАНГЛАР
+5   
31 мар 22:09:39
Lampard
Келса келмас 15 ТЕПИБ ХЕЧ НАРСАГА ЭРИШИБ БУЛМАЙДИ. Тактика вообще йук
+3   
31 мар 23:07:42
safo78
Биринчи турдан кейин хам ёзгандим,хозир хам кайтараман.
Нефтчида жуда куп браклар.
Химоядан позицион хужумга утишда хеч нарса ухшамаяпти.
Майли кутишда давом этамиз
+3   
31 мар 21:59:14
Vots9
Ўта оғир босиқ мураббий экан, базиларга ўхшаб мағлубиятни ташқаридан қидирмас экан
+2   
31 мар 22:51:12
Sher.Far
Neftchi yoki ro'za tasir qilgan yoki soqani olmagan o'yin 0
Bu yil o'tkan yilgi neftchiga o'xshamayapti bolar ancha past saviyasi
+2   
31 мар 22:27:51
Bahodir1980
Бир аник яхдил фикр йук
+1   
01 апр 04:20:41
Олег Шацких 11
SO'G'DIYONA Jizzax фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Чемпионликка Навбахор Пахтакор дийдими. Манимча бу жуналист Суперлигани курмаса кере. Калленг курсин санда калтафахм журналистни
ТУГРИ ГАПИРЯБТИДА КУППАК))
+1   
31 мар 22:04:28
Drayton park
Катта шахарда кичик кунгилсизлик булиб туриши яна бир исботи! Виталий ака хеч нарса килмайди ютказсак уз укаларимизга ютказдик барибир 1-уриндамиз. Футболчиларни хакамлар очикчасига чопди бу хам нормальный холат. Кейинги уйинларга омад айб кидирмасдан судьясига кушиб солиш керак.
+1   
31 мар 22:01:10
Акрамжон Мамаджонов
Левченко сизга Фаргона иконами! Утган йилги таркибни ярми алмашди тушунамиз, яхши уйинларда, яхши натижалар хали олдинда! Бугун ухшамади кейинги уйинларда омад тилемиз! Пахтакор бн уйинда енади стадион!!! Газини босинг Левченко!!!!
+1   
31 мар 21:57:09
Рахматилло Исманов
Нефтчигс кегинги уйинларда омад. Андижонлик мухлислар номидан!
   
01 апр 00:20:47
Jamshid Mirzayev
Bunaqa lanj o‘yin bilan hech narsa yutib bo‘lmaydi
   
31 мар 22:32:57
JAFAR TOLIBOV
N
   
31 мар 21:59:56
Uz paxtakor Uz
Левченко кукиб коган хакамларни гапиришга энди бошланди чемпионат хали куп тушади бу хакамлик холатига. Эссиз халиям карупция
   
31 мар 21:58:57
intilganga tòle yor
Olimakaga sabr!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика