UZ

Сўнгги янгиликлар

08:42УФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  3 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  3 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2

Виталий Левченко: "Биз урган голнинг бекор қилиниши жуда шубҳали" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Биз урган голнинг бекор қилиниши жуда шубҳали"

Coca Cola Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Андижон" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Ўйин шидатли ва эмоцияларга бой бўлди. Кўп вазият яратдик, аммо унумли фойдалана олмадик. Қайсидир вазиятда рақиб дарвозабони бизга халал берди, бошқа бир вазиятда эса ўзимиз якунига етказа олмадик. Тўғриси, голнинг бекор қилинганига жуда катта шубҳам бор.

- "Нефтчи" жамоаси бугун фақат бир қанот орқали ўйнагандек кўринди. Ушбу ҳолатга сизнинг фикрингиз қандай?

- Фикрингизга қўшилмайман. Яққол голли вазиятимиз Адҳамзоданинг қанотидан ташкил этилмади. Икки қанот ҳам анча фаол ўйнади. Ўйин фақат Адҳамзоданинг қаноти орқали кечди деган фикрга қўшилмайман.

- Грузиялик легионер Гиорги Никабадзенинг ўйинига баҳо берсангиз. Никабадзе сиз истагандек ўйнамоқдами?

- Мен сизга мисол келтираман. Чемпионатдаги энг яхши тўпурар Ҳебай бугун қандай ўйнади? Унинг бугунги ўйинидан қониқдингизми? Легионерга кўникиб олиш учун вақт керак. Мен сеҳргар эмасман. Ҳар бир футболчига мослашиш учун вақт керак.

- Жамоа қаторасига мезбондаги икки ўйиндан буён гол ура олмаяпти. Бу тактик муаммо сабаблими?

- Тактика деб кўп такрорладингиз, қаранг, бугун биз нечта гол уришимиз керак эди. Менинг фикримча, бугун камида 4 ёки 5та голли вазият яратдик. "Андижон"нинг бугунги ўйинини кўрдингизми, улар ҳужум қила олмади. Литовка нечта сейв қилди, ҳисобланг. Биз фақат тактикада муаммо деймиз, лекин бу нотўғри.

- "Нефтчи" ва "Навбҳаор" жамоаси 18-турда очко йўқотишди. Икки жамоанинг кумуш медаль учун курашдаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Ҳали ҳеч нарса бой берилмади. Тўғри, биз очко йўқотдик, лекин "Нефтчи", "Навбаҳор", "Насаф" ва ОКМК чемпионлик учун курашади. "Пахтакор" ҳам очко йўқотади. Бундай фикрлашингизга қўшилмайман. "Пахтакор"ни ОЧЛ кутиб турибди ва бу жуда катта қийинчиликларни келтириб чиқаради. Кўп рақобатчиларимиз икки ёки уч "фронт"да жанг қилмоқда, ўшу боис уларнинг очко йўқотиши шубҳасиз.

- "Нефтчи" жамоаси ФИФА кунларига қандай режа тузди?

- Биз учта назорат ўйинини режа қилганмиз. Ҳозир бўлажак рақибларимизни қидириш жараёнидамиз. Тайёргарлик режаси ҳам тузиб чиқдик. Умид қиламанки, ФИФА кунларидан самарали фойдаланамиз ва ўз ўйинимизни яхшилаб оламиз.

- "Нефтчи" жамоасига ОЧЛга чиқиш мақсади қўйилганми?

- Яна бир бор такрорлайман, биз натижани яхшилаш учун ҳар доим ҳаракат қиламиз, бироқ ҳар доим ҳам натижа жамоага боғлиқ эмас. Бугун яна бир бор ушбу фикрга амин бўлдим. Биз урган голнинг бекор қилиниши жуда шубҳали.


Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика