UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  2 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 19:45"Мес Рафсанжан" — "Истиқлол". Таркиблар маълум  0 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  8 19:35"Барселона" — "Леванте". Таркиблар маълум  13 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  5 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  5 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 18:28"Реал" жамоа футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  4 17:53"Ноттингем Форест" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:31CA сафарда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё кубогига қандай тайёргарлик кўрди?  0 16:22Анчелотти терма жамоаларнинг энг кўп маош олувчи мураббийига айланади  1 15:50"Челси" мавсум якунлангач, Росеньорни истеъфога чиқариши мумкин  3 15:17Нуньес АПЛга қайтиши мумкин  1 14:41Андрей Шумара — Тошев, Гесс, “Андижон” ва “Бухоро”даги хотиралар, Жаҳон чемпионати ҳақида  0

Виталий Денисов бугунги машғулотларда ҳам қатнаша олмади Янгиликлар

Виталий Денисов бугунги машғулотларда ҳам қатнаша олмади

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Қатарга қарши ўйин олди бугунги машғулоти тўлиқ таркибда бўлди.

Кеча Азиз Ҳайдаровни сафдан чиққанлиги ва Виталий Денисовни машғулотда иштирок этмагани ҳақида ёзиб ўтган эдик. Афсуски "Локомотив" ҳимоячиси бугун ҳам машғулотларда қатнаша олмади. Ҳозирча уни Қатарга боришидан бошқа ҳеч нима маълум эмас.

Машғулотлар соат 19:20да бошланди. Одатга кўра чигал ёзди машғулотлар ўтказилгач, мураббийлар тактик машқларга навбатни беришди. Деян Журжевич Хитой сафарига ҳозирлик кўраяпти. Ўзбекистон - Сурия ўйинига Хитой ва Қатардан "айғоқчилар" келгани айтиб ўтишимиз лозим. Ҳудди биз каби, рақибларимиз ҳам терма жамоамизни зимдан ўрганяптилар.

Соат 20:00га қадар давом этган машғулотнинг сўнгги дақиқалари бурчак зарбасини тўғри амалга оширишга қаратилди. Бугунги кунда терма жамоамизнинг энг оғриқли нуқталаридан бири айнан шу бўлиб турибди. Сурия билан ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси, бир эмас 17 (!!!)та бурчак зарбасини бажардилар. Улардан фақат биргинаси хавфли кўриниш олганди (ёдингизда бўлса Гейнрихнинг тўп узатишидан сўнг Аҳмедов тўхтатмай уни дарвоза томон йўналтирганди).

Эртага терма жамоамиз чартер рейс билан Қатар пойтахтига учиб кетадилар. У ердаги ўйин маҳаллий вақт билан соат 19:00да "Ал Садд" стадионида бошланади.


Бугун Виталий Жалиловнинг туғилган куни муносабати билан уни табриклашди.



Нодирхўжа Юлдашев.


Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика