Виталий Денисов: «Бу болалар боғчаси эмаску»
12 сен 2016 09:22
Янгиликлар
Виталий Денисов: «Бу болалар боғчаси эмаску»
«Локомотив» ҳимоячиси Виталий Денисов «Спартак»ка (0:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
– Биринчи бўлимда курашларда ютқаздик. Иккинчи бўлимда кўпроқ ҳужум уюштирик, аммо гол ура олмадик.
- Сизнинг қанотда ўзгаришлар кўп бўлмоқда – Коломейцев, Майкон, Касаев. Бундай вазиятда сизга қийин эмасми?
– Бу оддий ҳолат. Барча йигитлар билан бирга ўйнаганман. Мураббийга бу эмас, бу билан ўйнамоқчиман деб айтмайманку. Бу болалар боғчаси эмас.
- «Спартак»дан қабул қилинган мағлубият руҳий томонлама қандай?
– Мен жамоаларни ажратмайман. Ҳар қандай мағлубият – уч очко йўқотилишидир, шу боис бу жамоадан ютқаздик ёки бу жамоадан ютқаздик деб ажратиш мантиқсизлик, – дейди Виталий Денисов клуб расмий сайтига.
Фикрлар