Виталий Денисов мавсумдаги дастлабки голини киритди
05 авг 2013 23:16
Янгиликлар


Виталий Денисов мавсумдаги дастлабки голини киритди
Айни вақтда Россия премьер лигаси доирасидаги навбатдаги тўртинчи тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда.
Жумладан "Локомотив" ўз майдонида "Краснодар"ни қабул қилмоқда. Ушбу учрашувда ҳисоб очилди. 41-дақиқада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Виталий Денисов жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди ва мавсумдаги дастлабки голини киритди.
Учрашувнинг биринчи бўлимидан сўнг ҳисоб 1:0 "Локомотив" фойдасига ҳал бўлмоқда.

Фикрлар