

Арена ўрнида кўп қаватли бинолар ва парк барпо этилади. Стадион ҳудудида конструкцияни демонтаж қилиш ишлари ўтказилмоқда. Аренани йўқ қилиш, ўша ерни текислаб ташлаш учун 42,2 млн евро сарфланади.
"Висенте Кальдерон" 51 йил давомида (1966-2017) "Атлетико"нинг уй стадиони бўлган. Мадридликлар ўтган мавсумдан бошлаб "Ванда Метрополитано"да тўп тепишмоқда.



