

"Байер" мураббий Хаби Алонсога 21 ёшли ярим ҳимоячининг келаси мавсум клубда қолишига кафолат берди.
Аммо, немис 2025 йилнинг ёзида клубдан кетиши мумкин. Флорианга "Бавария", "Реал", "Барселона" ва АПЛ клублари қизиқмоқда.
Вирц ўтган мавсум "Байер" сафида барча турнирларда 49та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол ва 20та ассист қайд этди.



