Винисиус "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги гапларга жавоб берди

Alisher
10 дек 2021, 12:57
"Реал" ҳужумчиси Винисиус Жуниор фаолиятини "қироллик клуби"да давом эттириш хоҳиши ҳақида гапирди.

"Яхшиси менга ҳеч қандай нархларни қўйиш керак эмас. Яхшиси "Реал"да қоламан ва фаолиятимни ушбу жамоада ўйнаш билан давом эттираман", - дейди Винисиус.

Винисиус 2018 йилнинг ёзидан бери "Реал"да ўйнайди.

У 2021/22 йилги мавсум жамоа таркибида 22та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 7та ассист қайд этди.





Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca