

Бразилиялик агентидан "қироллик клуби" бош мураббийи Хаби Алонсо уни жамоанинг асосий футболчиси деб ҳисобламаса, бошқа клуб топишни сўради. Х ижтимоий тармоқдаги Cadena Ser аккаунтига кўра, агар вазият яхшиланмаса, бразилиялик футболчи шартномасини узайтириш ниятида эмас.
Эслатиб ўтамиз, Испания Ла лигасининг 10-туридан ўрин олган “Барселона”га қарши ўйинда (2:1) 72-дақиқада алмаштирилганидан сўнг Винисиус Алонсони норозилигини билдириб, майдонни тарк этганди. Бироз вақт ўтгач, у захира ўриндиғига қайтди ва жамоадошлари билан учрашувнинг сўнгги қисмини томоша қилди.



