

AS хабарига кўра, ушбу мамлакатнинг номи ошкор этилмаган клуби бразилиялик футболчига 5 йиллик шартнома таклиф қилган. Бу даврда бразилиялик 1 млрд евро ишлаб олиши мумкин эди. "Реал" эса Винисиус трансфери учун 300 млн евро оларди.
"Қаймоқранглилар" футболчини 1 млрдлик товон пулидан камига сотмоқчи эмас. Винисиуснинг ўзи "Реал"дан кетиш истагини билдирсагина клуб раҳбарияти бу таклифга рози бўлади.


