"Вильярреал" Пеллегринини нишонга олган

Aslanov Jasurbek
11 авг 2016
"Вильярреал" раҳбарияти футболчилар билан тушунмовчилик туфайли жамоа бош мураббийи Марселино Гарсия Торални истеъфога чиқарди.

Тораль жамоа ҳимоячиси Матео Мусаккиони сардорликдан маҳрум қилди. Бу футболчига ёқмади ва уларнинг орасида келишмовчилик пайдо бўлди. Жамоанинг етакчи футболчилари мураббий Мусаккиога нисбатан ноҳақлик қилаётганликда айблади. Бундан ташқари, Тораль раҳбарият билан ҳам келиша олмаган.

Маълумотларга кўра, Испания клуби "Манчестер Сити" собиқ устози Мануэль Пеллегрини билан келишиб олмоқчи. Бу мутахассис 2004 йилдан 2009 йилгача "Вильярреал"ни бошқарган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS