

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, "Вильярреал" 26 ёшли аргентиналикнинг ижарасини узайтирмоқчи.
Шу билан бирга, жамоа битимга мавсум сўнггида ўйинчини харид қилиш бандини киритмоқчи. "Фиорентина" ҳам хавбекнинг ижарасига қизиқмоқда, аммо "Тоттенхэм"ни фақатгина тўлақонли трансфер қизиқтиради.
Ло Чельсо ўтган мавсум "Вильярреал" таркибида 22та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.



