UZ

Сўнгги янгиликлар

23:21"Реал" қишда янги футболчилар сотиб олмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти амалдаги таркибга ишонмоқда  0 22:58РАСМАН: Русланбек Жиянов — "Навбаҳор" футболчиси!  3 22:34"Реал"га янги бош мураббий тайинланди  16 22:17ШОШИЛИНЧ ХАБАР: Хаби Алонсо "Реал Мадрид"ни тарк этди!  40 21:47РИЁД ДЕРБИСИ! "Ал Ҳилол" ва "Ал Насср"нинг асосий таркиблари маълум  1 21:26Собиқ ҳакам "Реал"нинг 45+6-дақиқадаги голи ҳақида: "Монтеро гол билан якунланган бурчак зарбасига йўл қўймаслиги керак эди"  8 21:00Назорат ўйини. "Нефтчи" УЕФА Чемпионлар лигаси иштирокчисига ютқазди  48 20:35"Ямаль доим шўнғийди". Винисиус Суперкубок финалида ҳакам Мунуэра Монтерога "Барса" вингери устидан шикоят қилди  11 19:55"Ювентус" "Барселона"нинг трансфер мақсадини илиб кетмоқчи  0 19:28Transfermarkt: "Машъал" футболчиси Ироқ клубига ўтди  1 19:02"Шўртан", "Арал" "Олимпик-MobiUz" ва "ФарДУ" Про лигада иштирок этиши аниқ  7 18:35Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг вақтинчалик мураббийи бўлиши мумкин  8 18:07Бобир Абдихолиқов: "Насаф" — иккинчи уйим"  15 17:39Гашек АҚШни Жаҳон чемпионатидан маҳрум этишга чақирди  10 17:10Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичида иштирокчилар саватларга ажратилади  1

Вилоят ҳокими «Насаф» жамоаси аъзолари билан учрашди Янгиликлар

Вилоят ҳокими «Насаф» жамоаси аъзолари билан учрашди

Бугун Қашқадарё вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Муротжон Азимов ва «Шўртан газ-кимё» мажмуаси бош директори Шуҳрат Асланов «Насаф» футбол клуби қароргоҳига келиб футболчи ва мураббийлар билан учрашди.

«Муротжон Бердиалиевич севимли жамоамиз Суперлигада карвонбошилик қилаётганини ва бу шижоатни мавсум охиригача ушлаб қолиш кераклигини, Қашқадарё халқи Суперлига чемпионлигини кутаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Жамоага ташкилий масалар бўйича ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги айтиб ўтилди.

Жамоамиз президенти Шуҳрат Чориевич ҳам жамоага бўшашмасликни, жамоа бу вазифани уддалай олишини ва янги тарих ёзиш арафасида турганини эътироф этди», - дейилган "«Насаф» матбуот хизмати томонидан тақдим этилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, «Насаф» ортда қолган 16 тур натижасига кўра 35 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Аждарлар» 25 август куни Қаршида Андижоннинг «Андижон» жамоасини қабул қилади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика