Виллиан: "Челси"га ўтиш - ҳаётимдаги энг яхши воқеалардан бири"

Aslanov Jasurbek
25 дек 2015, 15:18
"Челси"нинг 27 ёшли ярим ҳимоячиси Вилланнинг таъкидлашича, у 2013 йилда "Челси" сафини тўлдирганидан афсусда эмас.

"Буни тасвирлаб бера олмайман, аммо "Челси"га ўтиш - ҳаётимдаги энг яхши воқеалардан бири. Орзуим амалга ошди, бу ерда ўзимни бахтли ҳис қиляпман. "Челси" сафида тўп тепишдан ва клуб билан бирга соврин ютишдан хурсандман" - дейди Виллиан.

Виллиан Премьер-лиганинг жорий мавсумида 16 учрашувда майдонга тушиб, 2та голли пас берди ва ўз ҳисобига 2та гол ёзиб қўйди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: A Bola