UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  7 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   3 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  1 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  35 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

Виктор Кумиков: "Яхши ўйин кўрсата олмагандирмиз. Муҳими уч очко бор" Янгиликлар

Виктор Кумиков: "Яхши ўйин кўрсата олмагандирмиз. Муҳими уч очко бор"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Машъал" - "Андижон" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виктор Кумиков фикрлари билан ўртоқлашди.

"Албатта, қийин ўйин ўтказдик. Баҳс олти очколик эканлигини барчамиз ҳис қилиб тургандик. Балки бугун яхши ўйин кўрсата олмагандирмиз, бироқ уч очко ишлашни уддасидан чиқа олдик. Умуман олганда, майдонда тенгма-тенг кураш кечди", – дейди Виктор Кумиков.

- Легионер маҳаллий футболчилардан бир бош устун бўлиши керак. Ўйин якунланишига 5 дақиқа қолганида Павел Забелинни туширдингиз. Эртароқ тушганида фойдаси кўпроқ тегиши мумкин эди...

- Жамоамиздаги бир нафар легионер Қозоғистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. У ҳали тикланишга улгургани йўқ, лекин ҳар эҳтимолга қарши захирада ушлаб турдик. Умуман олганда, ёмон ўйнамади. 

- Ўз вақтида "Машъал"да фаолият олиб боргансиз. Ўша вақтдаги жамоа билан ҳозиргиси ўртасида фарқ катта. Бугун мазкур жамоани ютишни билармидингиз?

- Мен "Машъал"ни бошқарган вақтимда футболчилар кучлироқ эди. Жамоа юқори ўринлар сари курашган. Ҳозирда бундай даражадаги футболчилар йўқ. Менинг фикримча, футбол даражаси пастлади. Буни ўзбек клубларининг халқаро майдондаги иштироки ҳам айтиб турибди. Ўзбекистон чемпионатида бир нечта кучли жамоалар совринли ўринлар учун курашарди. Ҳозир фақат "Пахтакор" фаворит. Қолган ўринлардаги жамоаларнинг савияси деярли бир хил. Кимда пул бўлса, барқарор қатнашмоқда. Академияси, инфратузилмасига эга клублар қолганлардан ажралиб турибди. 

- Сизнингча, бугун "Машъал" ўйнай олмадими ёки тўп тепишни истамадими?

- "Машъал" ёмон ўйнамади. Бизга босим уюштиришга ҳаракат қилди. Биз пенальтини голга айлантирдик. 

- Александр Хомяков билан муносабатларингиз қандай?

- Яхши. У Қозоғистон чемпионатида қўл остимда тўп тепган. Александр Хомяковни мураббий сифатида Ўзбекистонга олиб келганман. Муносабатларимиз кўнгилдагидек.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика