UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  0 00:01"Реал" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  1 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  1 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  155 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  44 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  5 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0

Виктор Жалилов: "Қувондиқ Рўзиев ўйин темпига улгура олмагани учун алмаштирилди" Янгиликлар

Виктор Жалилов: "Қувондиқ Рўзиев ўйин темпига улгура олмагани учун алмаштирилди"

Coca Cola Суперлига 18-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Навбаҳор” (0:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “лочинлар” устози Виктор Жалилов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

 Эҳтимол, бугунги ўйин у қадар томошабоп кечмагандир, лекин кескин курашларга бой бўлди. Жамоалар қайси поғонадан жой олган бўлмасин, барча ўйинлар жуда оғир кечмоқда. Ўйлашимча, бугунги дуранг адолатли бўлди. “Пахтакор”да ҳам, бизда ҳам яхши вазиятлар бўлди, - дейди Виктор Жалилов.

- Қувондиқ Рўзиевнинг алмаштирилиши нима билан боғлиқ?

- У ўйин темпига улгура олмади, натижада у жойлашган қанотдан бир нечта ҳужумларни ўтказиб юбордик. Бундай ҳолат ҳамма футболчиларда учрайди. Шу боис, ўзгариш қилишга мажбур бўлдик. Сафимизда бу қанотда ўйнайдиган футболчилар етарли. Захира алмашиши ўз сўзини айтди, деб ўйлайман, ўйинимиз кучайди. Қанотлардан қарши ҳужумлар уюштирдик. Ушбу чизиқдаги ўйинни тенглаштиришга эришдик.

- Мутахассис сифатида мухлисларсиз футболга қандай қарайсиз?

- Албатта, ҳаммага қийин бўляпти, мухлисларга ҳам, футболчиларга ҳам. Мухлислар йўқлигида ўйинчилар психологик томондан жуда катта руҳий энергия сарфлашади. Бугун стадионда мухлислар бўлганида, голлар ҳам кўрармидик. Менимча, ўйинларда сермаҳсулликнинг пасайиши мухлисларнинг йўқлиги билан боғлиқ. Ишқибозлар ҳужумдаги ҳаракатларга ундашади, ўйиндаги шиддат ортади, албатта, мухлисларнинг йўқлиги футбол, умуман, спорт учун катта йўқотиш. Лекин шунга кўнишдан ўзга чора йўқ, бундан ҳеч қаёққа қочиб бўлмайди. Ҳар ҳолда, ҳиссиётлардан кўра, инсонлар саломатлиги устун.

- Бугунги ўйинда “Навбаҳор” дастлаб шиддат бобида “Пахтакор”дан устун кўринди. Лекин вақт ўтгани сари майдон эгаларидаги мудроқ ҳаракатлар сизларга ҳам юққандек кўринди...

- “Пахтакор” – жуда кучли жамоа. Улар таркибдаги футболчилари билан ўйин темпини назорат қила олишади. Ҳа, биз қайсидир дақиқаларда тезкор ҳужумлар орқали вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Шу боис, “Пахтакор” ҳам бизнинг ўйинимизга мослашишга интилди, таваккал олдинга интилмади, тартибли ҳимояланди. Умуман, бугун ҳар икки жамоа ҳужумга қараганда, мудофаадаги ишончли ҳаракатлар билан кўпроқ ажралиб турди. Очиқ ўйин кўрмадик, чунки “Пахтакор” билан бундай ўйнаб бўлмайди. Биз ҳам рақибни ўрганамиз, қайси ҳудудларни, қайси футболчиларни ёпиш кераклигини биламиз. Футболда рўй берадиган воқеаларни олдиндан айтиб бўлмайди. Қайсидир вазиятлар ажойиб чиқади, қайсидир ҳолатларда эса ҳаракатлар ўхшамайди. Умуман олганда, йигитлар стратегик томондан бугунги ўйин учун ўйлаган режамизни амалга ошира олишди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика