UZ

Сўнгги янгиликлар

18:29Хави Симонс ПСЖга қайтмайди  0 18:01Мбаппесиз. ПСЖ келаси мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 18:00Про лига. "Хоразм" – "Арал" (онлайн ҳисоб)  1 17:37Футзал бўйича Олий лига. ОКМК "Динамо" дарвозасига 5 та тўп киритди, Элбек Тўлқиновдан хет-трик!  0 16:55АПЛда апрель ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:30"Челси" вакили 2018 йилнинг сентябридан буён илк бор АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди  1 16:05Гавининг тикланиш жараёни ноябрь ойигача чўзилиши мумкин  0 15:41Рис Жеймс машғулотларга қайтди  0 15:14"Боруссия" Дортмунд таркибни "Челси" ҳужумчиси билан кучайтирмоқчи  3 14:47FIFPro ФИФАни судга бермоқчи  4 14:20"Динамо"га трансфер тақиқи қўйилди  8 13:55"Манчестер Юнайтед"нинг 2 футболчиси умумий гуруҳга қайтди  2 13:29"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этади  1 13:00"Атлетико" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 12:36Амрабат – "Милан"нинг ёзги мақсади  3

Видеога туширишига йўл қўйилмаган ўйинда "Сурхон" "Локомотив" билан жанговар дуранг қайд этди Янгиликлар

Видеога туширишига йўл қўйилмаган ўйинда "Сурхон" "Локомотив" билан жанговар дуранг қайд этди

Бугун Тошкентдаги ТТЙМИ ўйингоҳида "Сурхон" ҳамда "Локомотив" жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Ҳужумкор ва голларга бой ўтган ўйинда 2:2 ҳисобидаги жанговар дуранг қайт этилди. Дастлаб, Ислом Тошпулатов "Локомотив" ҳимоячиларининг хатосидан фойдаланиб, ажойиб тарзда гол уриб учрашувда ҳисобни очди. Орадан бир дақиқа ўтгандан сўнг, "Локо" футболчилари ҳисобни тенглаштиришди. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Мурод Бобожонов "Сурхон"ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашув якунлашига оз қолганда Ғанихонов гол киритиб ҳисобни тенглаштирди. 

Учрашувда қизиқ ҳолат рўй берди. Бугунги баҳсни "Сурхон" жамоаси видео тасвирга олишига "Локомотив" раҳбарияти рухсат бермади. Қизиқ?! Одатда назорат учрашувларида муҳлислар ва ОАВ киритилмаслигини эшитганмиз ва кўрганмиз. Лекин меҳмон жамоа расмий вакили ўйинни видео тасвирга олмаслиги ҳақида биринчи марта гувоҳи бўлдик. (ваҳоланки Локо ўйинни тасвирга олди) Кўпчилик айтиши мумкин балки икки жамоа ўзаро шунақа келишгандир деб , йўқ - бунақа келишув бўлмаган эди! Майли, шу йўл билан "Локо" Осиё ареналарида юқори марраларни эгалласа биз бундан фақат хурсанд бўламиз.

Назорат учрашуви
"Локомотив" - "Сурхон" 2:2

Голлар:
Ислом Тошпўлатов (36), Санжар Қодирқулов (39), Мурод Бобожонов (48), Иброҳим Ғанихонов (78)

"Локомотив": Абдумавлон Абдужалилов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Жалолиддин Жумабоев, Диего Барданка, Хуршид Мухторов, Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев, Санжар Қодирқулов, Жавоҳир Сидиқов, Диёржон Туропов, Марат Бикмаев.

"Сурхон": Акром Ходжаев, Владимир Бубанья, Ҳусниддин Ғофуров, Алишер Салимов, Беҳруз Шайдулов, Асрор Ғофуров, Элдор Бойматов, Зоҳир Пиримов, Нуриддин Ҳасанов, Ислом Тошпўлатов, Жасур Холтўраев.
Захира: Азамат Аҳмедов, Даврон Мерганов, Рустам Нортожиев, Жавоҳир Эсанкулов, Мурод Бобожонов, Жаҳонгир Аҳмадов, Темур Маматмуродов, Низомжон Норов, Ўрал Чориев, Камолиддин Ашуров.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика