

"Жар" стадионининг захира майдонида ўтган машғулотда йиғинга чақирилган футболчилар иштирок этишди. Фақат легионерлар ФИФА кунига яқин юртимизга етиб келишади.
Жароҳат олган Шуҳрат Муҳаммадиев ва Шерзод Аъзамов ўрнига Акмал Шораҳмедов ва Мурод Холмуҳаммедов йиғинга қўшилди. Бугунги машғулотнинг 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ бўлди.
Дастлаб футболчилар майдон марказига йиғилиб Эктор Купердан керакли тавсиялар олишди. Машғулотни эса Купернинг ёрдамчилари олиб боришди. Дарвозабонлар билан Денис Иванков ишлади.







TAS-IX
TAS-IX эмас



