UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  8 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  5 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  11 19:21"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон - Эрон 0:0 (матнли трансляция)  385 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  7 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  9 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

Видаль: "Бавария" Бундеслига жамоаси билан эмас, дунёнинг энг кучли клуби билан ўйнайди. Левандовскини эса Месси билан солиштириб бўлмайди, Лео ўзга сайёрадан" Янгиликлар

Видаль: "Бавария" Бундеслига жамоаси билан эмас, дунёнинг энг кучли клуби билан ўйнайди. Левандовскини эса Месси билан солиштириб бўлмайди, Лео ўзга сайёрадан"

"Барселона" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль Чемпионлар Лигаси 1/4 финал доирасидаги "Бавария"га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Эртага йилнинг энг муҳим ўйини, кейинги босқичга чиқишни жуда ҳам хоҳлаяпмиз. "Бавария" Германия Кубоги ва Бундеслигасини ютган ҳолда, ажойиб йилни ўтказмоқда. Қийин ўйин кутиб турганини биламиз, аммо яхши ўйин бўлади. Агар биз керакли ишни қила олсак, кейинги босқичга йўл оламиз. Флик имконият олгандан бери ажойиб ишламоқда. У икки совринни қўлга киритди ва ўйлайманки, у жамоани яна бошқаришга лойиқ.

"Бавария" ҳар ерда ва ҳар доим фаворит. Мен у ерда бўлганман ва буни ҳис қилганман. Улар Германия Бундеслигасидаги жамоага қарши ўйнашмайди, балки дунёнинг энг кучли жамоасига қарши майдонга чиқишади.

Левандовски - жуда хавфли футболчи. Унинг қандай ўсганини ва машғулотлар қилганини кўрдим. Уни тўхтатиш жуда қийин бўлади. Аммо уни Месси билан таққослаб бўлмайди, чунки Лео ўзга сайёрадан", - дейди Видаль.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ чорак финал доирасидаги "Барселона" - "Бавария" ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика