

“Сўнгги бор ғалаба қозонганимиздан сўнг орадан 5 та ўйин ўтганди. Шу боис яна ғалаба қозониш ёқимли бўлди. Бизда Испанияни мағлуб этиш имконияти бор эди. Бироқ буни уддалай олмадик. Бу эса бизни бироз хафа қилганди. Агар рақиб жарима майдонига яқинроқ ҳудудда ўйнасам, тез-тез унинг ичига ҳам кириб туришим мумкин бўлади. Бу баҳсда эса 10-рақам вазифасини бажардим. Ўзимдан кутилган нарсаларни қилдим. Шунчаки ўз ишимни бажардим”, — дейди Вейналдум.



