UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  3 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

Вьетнам U-23 бош мураббийи Гун О-Гюн: "Ғалаба қозонишни Кореядан кўра кўпроқ хоҳлагандик" Янгиликлар

Вьетнам U-23 бош мураббийи Гун О-Гюн: "Ғалаба қозонишни Кореядан кўра кўпроқ хоҳлагандик"

U-23 Осиё кубоги иккинчи туридан ўрин олган Вьетнам U-23 ва Корея Республикаси U-23 ўртасиги учрашувда дуранг (1:1) қайд этилди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Вьетнам U-23 бош мураббийи Гун О-Гюн қатнашди. 

- Ўйин ҳақидаги фикрларингиз

- Дуранг натижа қайд этилганига қарамай, менга ўйин ёқди. Футболчиларимга раҳмат. Мухлислардан эса узр сўрайман. Вьетнам мусобақага етарлича тайёргарлик кўрмади. Шунга қарамай, яхши ўйин кўрсатяпмиз. Мухлислардан айнан шунинг учун узр сўрадим. 

- Дуранг натижа қайд этилишини ўйиндан олдин кутганмидингиз?

- Йўқ, кутмагандим. Умуман олганда, барча ўйин дурангдан бошланади. Биз Корея билан дуранг ўйнашимиз керак эмасди. Мен ғалаба қозонишимиз кераклигини таъкидлаб келгандим. 

- Дурангдан қониқмадим дедингиз. Аммо Корея мусобақаги энг кучли жамоалардан бири…

- Ўйин тугагач ҳеч ким ўзини кучлироқ деб ҳис қилмади. Корея кучли ва тажрибали жамоа. Улар ажойиб ўйин кўрсатишди. Аммо биз ҳам улардан ёмон ўйин кўрсатмадик. Ғалаба қозонишни биз кўпроқ хоҳладик. 

- Корея кучли жамоа. Аммо Вьетнам яхшироқ ўйнади. Сизлардаги ишонч қачон пайдо бўлди? 

- Машғулотлардаёқ ўйинчиларимда ишонч юқори эди. Мен шунчаки керакли кўрсатмаларни бердим. Бугун улардаги ишончни кўриб, ўзим ҳам бироз ажабландим.

- Малайзияга қарши бўладиган ҳал қилувчи учрашувга қандай тайёргарлик кўрасизлар?

- Футболчиларим биринчи ўйиндаёқ мусобақага, иқлимга мослашиб олишганди. Бугун таркибда кўп ўзгаришларни амалга оширдим. Кейинги ўйинга тайёрмиз. Бизнинг футболчилар жудп кучли. Уларда қайта тикланиш жараёни тез кечади

- Пан Туан Таи жуда кучли ўйин кўрсатмоқда. Учинчи учрашувда рақиб айнан уни зарарсизлантиришга уринмайдими? Нима деб ўйлайсиз?

- Бизда кучли ўйинчилар кўп. Таи ҳам шу каби ўйинчилардан бири. Биринчи ўйинда барча футболчилар кучли ўйин кўрсатишди. Бу эса менга ёқди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика