"Вест Хэм" президенти: "Клуб ўзгариши керак"
29 дек 2019 11:41
Янгиликлар
"Вест Хэм" президенти: "Клуб ўзгариши керак"
Лондоннинг "Вест Хэм" клуби президенти Дэвид Салливан жамоа бош мураббийи Мануэль Пеллегринининг истеъфосини изоҳлади.
"Ҳафсаламиз пир бўлгач, бу қарорга келишимиз керак эди. Клуб ўз амбицияларига қайтиши кераклиги аниқ бўлди. Биз янги мураббийга натижага эришиш учун кўпроқ вақт ажратиш мақсадида ҳозирдан ҳаракат қилишни лозим топдик", - дейди Салливан.
Фикрлар