"Вест Хэм" мухлисларнинг МЮ автобусига қилган ҳужуми борасида баёнот берди

Aslanov Jasurbek
11 май 2016, 10:25
"Вест Хэм" раҳбарияти "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳс олдидан, рақиб футболчиларини олиб юрувчи автобусга ҳужум қилган мухлисларга стадионга киришни бир умрга таъқиқламоқчи.

"Ажойиб кеча бўлди. Мухлисларнинг 99 фоизи ўзини яхши тутди ва клубга ёрдам берди.

Биз мухлислардан минглаб твит ва хабарлар олдик. Аммо баъзи ишқибозлар стадион ташқарисида "Манчестер Юнайтед" автобусига ҳужум қилиб, хатога йўл қўйишди.

Буни ҳазм қилиб бўлмайди ва биз бу мухлисларни жазолаш ва клуб ўйинларидан бир умр четлаштириш учун полиция билан ҳамкорлик қиламиз" - дейилади баёнотда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›