

59 ёшли шотландиялик мутахассиснинг клуб раиси билан муносабатлари кескинлашиб бормоқда.
"Болғачилар" рағбаричти жамоа мураббийига мавсум ўртасидаги танаффусга қадар чидаб турмоқчи. Мойес ЖЧ-2022 якунига етгач АПЛнинг "Арсенал"га қарши "Боксинг дэй"даги ўйинда жамоани бошқариб боради. Дэвиднинг бўшатилишига "Вест Хэм"нинг паст натижалари, жумладан, мундиалдан аввалги 3 та ўйинда мағлуб бўлгани ва клуб раҳбарларининг янги футболчиларни харид қилишда тутадиган йўлига қаршилиги асосий сабаблар сифатида кўрсатилмоқда.
"Вест Хэм" айни пайтда Англия чемпионати турнир жадвалида 14 очко тўплаган ҳолда 16-поғонани "Эвертон" билан бўлишиб турибди.



