

"Месси ва Роналдунинг қарама-қаршилиги бунга қадар футбол тарихида кузатилмаганди. Улар бир мавсумда 40-50тадан гол уришяпти. Улар фаолиятини якунласа, футбол учун қайғули драма бўлади. Бироқ уларнинг ўрнини эгаллайдиган футболчилар топилади", - деди Вьери.
34 ёшли Роналду фаолияти давомида 805та ўйинда қатнашиб, 602 гол урган ва 210 голга ассистентлик қилган. Месси эса 687 ўйинда 603 гол уриб, 242 бора голларга ҳаммуаллиф бўлган.



