Верету Моуриньюнинг тактик ғоялари сабаб "Рома"ни тарк этади

Alisher
30 мар 2022, 15:40
"Рома" ярим ҳимоячиси Жордан Верету фаолиятини бошқа жойда давом эттириш вариантларини кўриб чиқмоқда.

Унга "Интер", "Милан" ва "Наполи" клублари қизиқаётгани хабар қилинмоқда.

Верету жамоадан кетмоқчи. Фонсеканинг қўл остидаги муваффақиятли мавсум (10та гол ва 2та ассист)дан сўнг французнинг натижалари тушиб кетди.

Асосий муаммо - Моуриньюнинг тактик ғоялари. Португалиялик Веретуни орқароқда ўйнатмоқда, француз эса буни хоҳламаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Footmercato