

"Сўнгги икки йил давомида ПСЖ Францияда барча совринни қўлга киритди. Бундан кўпроғини қўлга киритиш қийин. Энди асосий мақсад - Чемпионлар лигасидаги ғалаба. "Бавария", "Реал" ёки "Барселона" даражасида бўлишимиз учун бизга доимо бирор нарса етишмайди.
"Ювентус" қизиқишига тўхталадиган бўлсам, кетиш ҳақида гапирмаганман. Шартномани узайтирганим бунинг тасдиғи. ПСЖда ўйнамоқчиман" - дейди Вератти.



