Вентура Швецияга қарши баҳсдан сўнг футболчилар билан уришиб қолган экан
14 ноя 2017 18:14
Янгиликлар
Вентура Швецияга қарши баҳсдан сўнг футболчилар билан уришиб қолган экан
Италия терма жамоаси бош мураббийи Жампьеро Вентура Швецияга қарши жавоб ўйинидан олдин италияликлар сафини тарк этиши мумкин бўлган.
Стокгольмдаги илк баҳсдан (0:1) сўнг Италия терма жамоаси футболчилари тактикадан норози бўлишган. Жампьеро Вентура эса жавоб тариқасида - истеъфо бериш билан таҳдид қилган.
Италиядагиларнинг маълум қилишича, Вентура Миландаги ўйиндан сўнг меҳмонхонани орқа эшикдан тарк этган. Мутахассис Италия футбол федерациясининг эртанги йиғилишига бормоқчи эмас.
Фикрлар