Венгер: "Барселона"нинг яна бир форвард билан шартнома имзолашига аминман"

Alisher
12 июн 2020, 14:14
"Арсенал" собиқ бош мураббийи Арсен Венгер "Барселона"нинг ҳужум чизиғидаги ҳолат ҳақида гапирди.

"Барселона" доим кучли футболчилар билан шартнома имзолаган. Луис Суаресни бошқа форвард билан алмаштириш керак деб ўйламайман. Каталонияликлар яна бир ҳужумчини ўз сафларига қўшиб олишади, Суарес ва Месси эса жамоанинг ҳужумдаги асосий қуроли.

Аммо, баъзида ҳужумларни амалга оширадиган футболчиларга муҳтож бўлишлари мумкин. "Кўк-анорранглилар"нинг яна бир форвард билан шартнома имзолашларига аминман", - дейди франциялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес тез орада "Барселона" ўйинчисига айланиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal