Варди ван Нистелройнинг рекордини такрорлашга яқин

Narzulla Saydullayev
8 ноя 2015, 14:00
"Лестер" ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Жейми Варди АПЛ доирасидаги "Уотфорд"га қарши ўйинда гол урди (2:1).

Шундай қилиб, футболчи Премьер-Лигада кетма-кет 9та ўйинда тўп киритишга муваффақ бўлди.

Варди бу борада ҳозирча иккинчи ўринда бормоқда. Кетма-кет гол уриш бўйича мутлоқ рекордчи голландиялик Рууд ван Нистелройга тегишли. МЮнинг собиқ ҳужумчиси 10та ўйинда майдонни голсиз тарк этмаган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/squawka