Варан МЮ учун тиббий кўрикдан ўтди. Трансфер яқин соатларда эълон қилинади

Aslanov Jasurbek
11 авг 2021, 20:01
Франциялик ҳимоячи Рафаэль Варан "Реал"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтишга яқин турибди.

28 ёшли француз футболчиси инглиз клуби учун тиббий кўрикнинг иккинчи босқичини якунлади ва "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолаш арафасида турибди. Трансфер тўғрисида яқин соатларда расман эълон қилинади.

Вараннинг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача мўлжалланган ҳамда кейинчалик бу яна бир йилга узайтирилиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/fabrizioromano