Варан: "Мавсумни яхши ўтказиши учун "Реал" кўпроқ куч сарфлаши керак"

Mirjalol Normatov
16 дек 2018, 14:53
"Реал" ҳимоячиси Рафаэль Варан Примеро доирасида "Райо Вальекано"га қарши ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биринчи бўлимда масалани ҳал қилиш учун "Реал"да етарлича имкониятлар бўлди. Бироқ биз бошқа гол ура олмадик. Жамоа уч очко учун етарли даражада ишлади.

Биз вазиятлар яратяпмиз. Голлар эса ўзи келади. Мавсумни яхши ўтказишимиз учун кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак.

Сўнгги дақиқаларда Куртуа бизни голдан сақлаб қолди. Жамоадошларимнинг ўйинга бўлган қарашларидан мамнунман", - деди Варан.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca