

"Ўшанда бу борада кўплаб миш-мишлар бўлганди. 2011 йилда Алекс Фергюсон мени Англияга боришга кўндириш учун онам билан гаплашганди.
Мен ўз клубим ["Ланс"] раҳбарияти билан гаплашганман ва бу ажойиб имкониятлигини тушунганман, аммо Зинедин Зидан сабаб "Реал"га йўл олганман", - дейди француз.
Эслатиб ўтамиз, Варан 2011-2021 йиллар давомида "Реал" шарафини ҳимоя қилган. У Мадрид клуби билан 4 бор Чемпионлар Лигасида зафар қучди. У ёзда МЮга 40 млн евро эвазига ўтди.



