UZ

Сўнгги янгиликлар

09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  0 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  3 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  3 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  2 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  23 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3

ВАР "Қизилқум"га 2 очко совға қилдими? Янгиликлар

ВАР "Қизилқум"га 2 очко совға қилдими?

Қуйида фақат бир эпизод ҳақида гаплашамиз.

Бу вазият "Бунёдкор" 1:2 "Қизилқум" (15-тур) учрашувининг сўнгги дақиқаларида содир бўлди.


Аниқроқ айтсак, "қалдирғочлар" Шерали Жўраевнинг "Қизилқум" жарима майдони ичида тўпни қўли билан қайтарганини даъво қилишди. Шу ўринда ВАР ишга тушиб, эҳтимолий пенальти учун асос қидириб кўрди. Бироқ шубҳа тасдиғини топмаганидан кейин Темур Тўхтасинув учрашувни тугатиб юборди.

Ушбу қарор туфайли ВАРда ишлаган Азиз Асимовга нистабатан эътирозлар кўпайиб кетди. "Бунёдкор" томони реферидан норозилигини "юмшоқлик" билан кўрсатар экан, Юрий Саркисян ҳакамлар хонасигача кириб борди.

Мазкур вазият такрорини кўргач, мен ҳам ҳакамлар "Қизилқум"га 2 очко совға қилди деб ўйладим (қасддан эмас). Шу туфайли ҳамма кетиб, ҳакамлар чиқишини кутдим. 

Азиз Асимов билан 2 дақиқа суҳбатлашдик. Мен трансляцияда кетган кадрда пенальти кўрганимни айтдим. 41 ёшли рефери эса сокинлик билан тушунтирди: "11 метрли нуқтани кўрсатиш учун 50% асос бўлса ҳам, бош ҳакамни монитор ёнига чақирардим. Лекин қоидага зид ҳаракат кўринмади". 

Шундан кейин тошкентлик арбитр уйига кетди. Мен стадионда қолдим. "Бунёдкор" масъуллари ўша вазиятдаги қарор бўйича протест киритар экан, ташқарида эпизодни яна томоша қилдим: тўп қўлга тегиб, йўналишини ўзгартиряпти. Рости, Асимов нега бунчалик ишонч билан гапирганини тушунмадим...

Бугун бошқа ракурсдан олинган тиниқроқ лавҳаларни томоша қилиб, фикрим 180 градусга ўзгарди. Шерали Жўрааев қўли билан ўйнамаган, аксинча тўп унинг кураги томонга ўтиб, Шуҳрат Муҳаммадиевнинг елкасига теггани ҳолда пастлаган. Марҳамат, томоша қилинг (видеолавҳа ЎзФҲМдан олинди).


Ёдингизда бўлса, Асимов ўтган йил ҳам шундай ҳолатга тушиб қолган. Андижонда унинг қароридан норози бўлган Рўзиқул Бердиев шогирдларини майдондан олиб чиқмоқчи бўлганди. Ҳар 2 ҳолатнинг якунида ҳакам ҳақ бўлиб чиқди.

Хуллас, бу кўпчиликка дарс бўлиши керак. Ҳамма нарса сизга кўринганидек бўлмаслиги мумкин. Энг муҳими, вазиятни тўлиқ ўрганмай, хукм чиқарманг.

Oбуна бўлинг → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика