Ван Гал: "Ливерпуль" жамоа сифатида "Сити" ва "Барселона"дан кучли"

Aslanov Jasurbek
27 мар 2019, 14:03
"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Луи ван Гал Чемпионлар лигаси жорий мавсумидаги етакчилар кучига баҳо берди.

"Кўпчиликнинг фикрича, ҳозир "Барселона" ҳаммадан кучлироқ, аммо бундай эмас. "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль"да жамоа кучлироқ. Бу жабҳада "Ливерпуль" "Сити"дан устун.

Менимча, Чемпионлар лигасини энг яхши жамоа ютиши керак, аммо "Сити"нинг ғалабасига умид қиламан, чунки улар қолганлардан яхшироқ ўйин намойиш этмоқда" - дейди ван Гал.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси чорак финалида қуйидаги жамоалар ўзаро баҳс юритишади:

"Аякс" - "Ювентус"

"Ливерпуль" - "Порту"

"Тоттенхэм" - "Манчестер Сити"

"Манчестер Юнайтед" - "Барселона"

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›