Ван Дейк: "Ўшанда икки кун ухлай олмадим"
27 дек 2022 20:44
Янгиликлар
Ван Дейк: "Ўшанда икки кун ухлай олмадим"
Нидерландия термаси ҳимоячиси Виржил ван Дейк миллий жамоанинг ЖЧдан чиқиб кетганидан анча вақт хомуш бўлиб юрганини тан олди.
"Ўша ўйиндан кейин икки кун ухлай олмадим. Бу мантиқан тўғри ҳолат бўлса керак. Хатто икки гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳам бизда муваффақият учун йўл бор эди. Афсуски, пенальтини аниқ амалга ошира олмадим. Бу жуда оғриқли бўлди. Ўшандан кейин жуда оғир оқшом ва тунни ўтказдим", - деди ван Дейк.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ 1/4 финалида нидерландияликлар Аргентина билан асосий ва қўшимча бўлимларда 2:2 ҳисобини қайд этди ва пенальтилар сериясида 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар