Ван Дейк махсус машғулотларни бошлади

Mirjalol Normatov
21 ноя 2020, 00:31
"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк тиззасидан олган жароҳатини даволашда давом этади.

29 ёшли футболчи енгил машғулотларни бошлади. Бундан мақсад - футболчи мушакларини жароҳатдан тикланишнинг навбатдаги босқичига тайёрлаш.

У "Эвертон"га қарши ўйинда рақиб посбони Жордан Пикфорддан оғир жароҳат қабул қилиб олганди. Шу сабабли у жарроҳлик столига ётишга мажбур бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal