

“Мен “Ливерпуль”га ўтаётганимдан хурсандман ва бу жамоа билан фахрланаман! Бугун мен ва менинг оилам учун муҳим кун. Мен дунёнинг энг яхши клубларидан бирига ўтмоқдаман. Илк марта қизил футболкани кийиб майдонга тушишни сабрсизлик билан кутаяпман. Яқин йиллар ичида мен ушбу жамоанинг ғалабаларига ўз улушимни қўшмоқчиман.
Фурсатдан фойдаланиб, “Саутгемптон” раҳбарияти, мураббийлар, футболчилар, мухлислар барча-барчасига миннатдорчилигимни билдираман. Менга Премьер лигада тўп тепиш имкониятини тақдим этган ушбу клубдан доим қарздорман.Оғир кечган сўнгги ойларга қарамай, мен “Саутгемптон”дан ўтказган давримдан лаззатланганман ва бу жамоадан абадий дўстларимни топганман”, дея таъкидлади футболчи.


