

"Ким билан тўқнаш келаётганимизни биламиз. Ҳозирги холатимиз уларникидан ёмон эмас, шу сабабли ҳеч нарсадан қўрқмаслик керак, бироқ "Манчестер Юнайтед" хавфли жамоа. Уларда кучли футболчилар бор, айниқса ҳужум чизиғида. Бироқ "Ливерпуль" ўз ўйинини намойиш этиб, рақибга босим ўтказиши лозим" - дейди ван Дейк.
"Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" баҳси 16 декабрь куни "Энфилд" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 21:00да бошланади.



