Ван дер Варт: "Бэйл баъзида ёмон йигит бўлиб туриши керак"

Aslanov Jasurbek
28 мар 2019, 18:18
Голландиялик футболчи Рафаэль ван дер Варт уэльслик ҳужумчи Гарет Бэйлнинг "Реал"даги муаммолари ҳақида гапирди.

"Бэйл баъзида ёмон йигитга айланиб туриши керак. Бу гапни яхши маънода айтяпман. У 100 млн. евро туради. Бэйл учун кўп пул тўлашди ва уэльслик яхшироқ ўйнаши лозим. У "Тоттенхэм"даги сўнгги йилида ҳамма жарима зарбасини ижро этди. Бэйл ўйин натижасига таъсир кўрсатар эди. Буни "Реал"да ҳам амалга ошириш лозим.

Гарет - ажойиб футболчи, аммо у ўзига ишониши керак. "Реал" - оғир клуб, агар уларнинг даражасига мос бўлмасанг, Роналду, Бэйл ёки ван дер Варт бўлишингга қарамай бир йилдан сўнг сени сотиб юборишади. Гарет ўзини кўрсата оладими, йўқми, билмайман" - дейди ван дер Варт.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Evening Standard