

"Мен учун Рамос — дунёнинг энг яхши ҳимоячиси. Мен "Реал"да ўйнаганимда, у 21 ёки 22 ёшли тиниб-тинчимас ўйинчи эди. У ҳамма жойда пайдо бўлишни хоҳларди. Эркин зарбалар, бурчак тўплари - ҳамма ерда.
Энди ҳаммаси бошқача, у диққатини бир жойга жамлашни ўрганди. Серхио ғалабага чанқоқ ва мақсадига эришиш учун барча қобилиятларидан фойдаланади. Рамос ўзининг кучли томонларини билади, шунинг учун у "Реал" учун энг муҳим ўйинчилардан бирига айланди. Унинг танаси ақл бовар қилмас даражада, у машина.
Бир куни куни ўйинни томоша қилаётиб, “У ўзи неча ёшда? 34 ми?" деб юбордим. У яна олти йил ўйнаши мумкинлигига ишонаман. Мен Серхиони ҳурмат қиламан”, - дейди ван дер Варт.



