

"Месси мени хафа қилмоқда. Бу ирода масаласи. Хоҳлайсанми ёки йўқ. Мессига талаб катта. Агар у гол урмаса ёки ассист қайд этмаса, демак, у ёмон ўйин ўтказди. Масалан, Криштиану Роналду - бу икки хил типдаги ўйинчилар бўлса ҳам - курашади ва жамоасини янги даражага чиқаришни хоҳлайди. Месси вақти-вақти билан майдонда юради ва ўйламан: "Сенга уятмасми?".
Мен Мессидан хафаман. Бу шармандалик, сабаби бундай ўйинчи қайта туғилмайди. Бунақаси Куман билан бошланганди. Бу ишни рад этиш эди, бу Мессидек ўйинчи учун нотўғри", - дейди ван дер Варт.
Месси 2021/22 йилги мавсум ПСЖ таркибида барча мусобақаларда 10та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 1та ассист қайд этди.




