“Валвейк” – “Аякс” учрашуви мезбонлар дарвозабони жиддий жароҳат олгани сабабли тўлиқ давом этмади

Nozimov Nig'monxo'ja
1 окт 2023, 07:45
Кеча Нидерландия чемпионатининг 7-турида “Валвейк” ўз уйида “Аякс”ни қабул қилди.

Учрашувнинг 83-дақиқасида мезбонлар дарвозабони Этьен Вассен меҳмонлар ҳужумчиси Брайан Броббининг оёғига ташланиб, тўпни олиб қўймоқчи бўлди. Бироқ вазиятда ҳужумчининг тиззаси дарвозабонинг бошига тегди ва Вассен ўша заҳоти хушидан кетди.

Шифокорлар дарвозабонга тезлик билан ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилишди ва шу тариқа, учрашув 83-дақиқада якунланди.

Ҳозирча футболчининг аҳволи ҳақида аниқ маълумот берилмади.

Ўхшаш янгиликлар


Nozimov Nig'monxo'jaМуаллиф
Манба: championat.asia